Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Инчеон-2014. Осиё ўйинлари ғолиби шарафланди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Олимпиада ҳамда Осиё ўйинларида ғолибликка эришган спортчиларимизни делегация аъзолари иштирокида шарафлаш анъанага айланиб улгурган.

Бугун эрта тонгда эркин кураш бўйича Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлган Бекзод Абдураҳмоновни шарафлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, спортчи ва мураббийлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққанлар XVII ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмоновни қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этар эканлар, бундай муваффақият навбатдаги мусобақаларда ҳам спортчиларимизга ёр бўлишлигини тиладилар.

Биз бир жамоа эканлигимиз бугунги тадбирда яна бир бора ўз ифодасини топди. Бу каби шарафлаш маросимлари спортчи ва мураббийларни янада ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлишликка чорлайди. Ғалабага бўлган ишончни орттиради. Умид қиламизки, бугунги тадбир навбатдаги мусобақалар олдидан спортчиларимизни янада рухлантиради ва янгидан-янги марралар сари чорлайди.

“Бундай тадбирда биринчи бор иштирок этганлигим боис, жуда ҳаяжонландим – дейди Бекзод Абдураҳмонов. — Фурсатдан фойдаланиб, бизни қандай мусобақада иштирок этмайлик, доимо қўллаб-қувватлаб турадиган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган қолган спортчиларимизга ҳам бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилайман”.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатимиз вакиллари енгил атлетика, боулинг, гандбол, бокс, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, велошоссе ҳамда эркин ва аёллар кураши бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Шавкат Жалилов, Анвар Авазхўжаев
Инчеон шаҳридан тайёрланди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:37, 28.09.2014.
Ўқилди: 4592 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.