Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Инчеон-2014. Аёллар еттикураш бошланди

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларининг тўққизинчи куни давом этмоқда. Енгил атлетиканинг еттикураш йўналиши энг қизиқ спорт турларидан бири ҳисобланади. Гуанжоу-2010да ҳамюртимиз Юлия Тарасова еттикурашда олтин медалларни қўлга киритганини инобатга олсак, бугун бошланган баҳсларга қизиқишимизни янада орттиради.

Бу сафар еттикурашда икки нафар ҳамюртимиз иштирок этяпти. Улар — Юлия Тарасова ва Екатерина Воронина. Хабарингиз бор, спортчилар еттита йўналиш бўйича баҳсларда иштирок этадилар: 100 метрга югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200 метрга югуриш, узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш. Ҳар бир йўналишдаги натижага қараб, уларга маълум балл берилади ва спортчилар балл тўплаб боришади. Якунда энг кўп балл тўплаган спортчи ғолибликни қўлга киритади.

Бугун тонгдан спортчилар 2та йўналиш бўйича баҳсларда иштирок этишди. 100 метрга югуришда спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Юлия Тарасова — 14.41 сония — 921 балл
Екатерина Воронина — 15.19 сония — 817 балл
Бу йўналишда атлетларимизнинг натижалари унчалик юқори бўлмади.

Баландликка сакрашда Воронина эронли спортчи билан бирга энг юқори натижани қайд этди — 183 см.
Екатерина Воронина — 183 см. — 1016 балл
Юлия Тарасова — 171 см. — 867 балл

Спортчилар кечки дастурда ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш машқларини бажаришади. Дастлабки 2та машқдан кейин натижалар қуйидагича бўлиб турибди:
1. Чинг Линг Ванг (Хитой) — 1965 балл
2. Сепидеҳ Таваколи Ник (Эрон) — 1875 балл
3. Вассана Винато (Таиланд) — 1856 балл
4. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) — 1833 балл
5. Юлия Тарасова (Ўзбекистон) — 1788 балл
6. Йеон Чжин Чжеонг (Жанубий Корея) — 1769 балл
7. Свапна Барман (Ҳиндистон) — 1767 балл
8. Сусмита Сингҳа Рой (Ҳиндистон) — 1753 балл
9. Котчакорн Хамруеангсри (Таиланд) — 1736 балл
10. Ю Тинг Хуанг (Хитой Тайпейи) — 1687 балл
11. Чиа Линг Чу (Хитой Тайпейи) — 1677 балл
12. Кристина Пронженко — 1406 балл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:29, 28.09.2014.
Ўқилди: 3909 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.