Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Инчеон-2014. Еттикураш. Воронина ва Тарасова 2 ва 3-ўринларга чиқиб олишди

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида еттикурашчилар биринчи кун баҳслари ниҳоясига етди. Спортчилар кун сўнгида 200 метрга югуриш машқини бажаришди ва ўз ҳисобларига навбатдаги балларни қўшишди.

Юлия Тарасова рақобатчилар орасида учинчи натижани қайд этди. У финишга 25,22 сонияда етиб келиб, 867 баллга эга бўлди. Екатерина Воронина эса 25,51 сония билан тўртинчи натижага эга бўлди ва 841 баллни қўлга киритди.

Умумий ҳисобда биринчи ўринда бораётган хитойлик Чинг Линг Ванг спринтер эканини намойиш қилди ва 200 метрни 24,19 сонияда босиб ўтиб, 963 баллни қўлга киритди. Натижада у умумий ҳисобда таъқибчилари орасидаги фарқни яна оширди.

Воронина ва Тарасова 2 ва 3-ўринларга кўтарилиб олишди. Екатерина пешқадамдан 186 балл ортда қолаётган бўлса, Юлия хитойлик спортчига 241 балл билан ютқазмоқда. Эронлик атлет эса 4-ўринга тушди.

Эртага спортчилар яна 3та йўналиш бўйича баҳслашишади. Улар - узунликка сакраш, найза улоқтириш ва 800 метрга югуриш. Узунликка сакраш Юлия Тарасованинг энг кучли томони ҳисобланади. Воринина ҳам ундан қолишмаса, чемпионликка яхши имконият ҳосил қилади. Шунингдек, найза улоқтириш бўйича ҳамюртларимиз рақибларидан устун бўлишлари керак. 800 метр масофага югуриш эса медаллар тақдирин ҳал қилиб беради.

Хуллас, 200 балл фарқни йўққа чиқариш учун спортчиларимиз ихтиёрида 3та имконият бор. Фақат эронлик спортчи халал бермаса, ҳар иккала атлетимиз медалларни қўлга киритишлари лозим.

Таиландлик Вассана Винато бугун 200 метрга югуришда иштирок этмади. У мусобақалардан чиқиб кетди.

Тўртта баҳсдан кейин умумий натижалар
1. Чинг Линг Ванг (Хитой) — 3579 балл
2. Екатерина Воронина (Ўзбекистон) — 3395 балл
3. Юлия Тарасова (Ўзбекистон) — 3338 балл
4. Сепидеҳ Таваколи Ник (Эрон) — 3331 балл
5. Котчакорн Хамруеангсри (Таиланд) — 3194 балл
6. Сусмита Сингҳа Рой (Ҳиндистон) — 3176 балл
7. Йеон Чжин Чжеонг (Жанубий Корея) — 3093 балл
8. Свапна Барман (Ҳиндистон) — 3084 балл
9. Чиа Линг Чу (Хитой Тайпейи) — 3057 балл
10. Ю Тинг Хуанг (Хитой Тайпейи) — 3048 балл
11. Кристина Пронженко — 2537 балл
---. Вассана Винато (Таиланд) — 2452 балл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:01, 28.09.2014.
Ўқилди: 5027 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.