Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Инчеон-2014. Эркин кураш. Рашид Қурбонов Ўзбекистонга бешинчи «олтин»ни келтирди!

Баҳо:
+ | -

Эркин курашчимиз Рашид Қурбонов Ўзбекистон делегациясига бешинчи олтин медални тортиқ қилди!

Эронлик Акбаризаринколаийга қарши финал баҳси ўта қийин кечди. Биринчи бўлимда ҳамюртимиз ягона очко эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Иззатуллоҳ 2 очкони қўлга киритиб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Тажрибали Рашид Қурбонов эса кейинги вазиятларда ҳисобни тенглаштирди (2:2) ва жанг тугашига бир неча сония қолганида ғалаба келтирувчи баллни ўз ҳисобига қўшди. 3:2 ва олтин медаль Рашид Қурбоновники!

74 кг. вазнда бронза медалларини кореялик ва ҳиндистонлик курашчилар қўлга киритишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:52, 29.09.2014.
Ўқилди: 6132 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик