Ўзбекистонлик 3 нафар боксчи чорак финалга чиқа олмади. Ўз вазн тоифасида (49 кг.) чемпионликка даъвогар ҳисобланаётган Ҳасанбой Дўсматов, кутилмаганда, филиппинлик Марк Барригага ютқазиб қўйди. Ҳакамларнинг икки нафар рақибнинг ғалабасини эътироф этган бўлса, бир нафари Дўсматовга устунлик берди — 28:29, 29:28, 28:29.
64 кг.да иштирок этган Достонбек Турдиев ҳам деярли шунга ўхшаш вазиятда таиландлик боксчига ютқазди. Кубалик ҳакам 29-27 очко билан Турдиевга, аргентиналик ҳакам эса 27-29 билан Виттичал Масукка ғалабани берди. Туркиялик ҳакам эса 28-28 натижани қайд этиб (2-раундда таиландлик боксчи огоҳлантириш олди), устунликни рақиб спортчисига берди. Натижада Достонбек медаллардан маҳрум бўлди.
75 кг. вазндаги Хуршидбек Норматов эса барча ҳакамларнинг баллари эвазига мағлуб бўлган. Ҳиндистонлик Кришан Викас 29:28, 30:27, 29:28 натижаси билан ғалаба қозонди.
91 кг.гача вазнда Рустам Тўлаганов чорак финалда қозоғистонлик Антон Пинчукка рўбарў келди. Биринчи раудда барча ҳакамлар Рустамнинг устунлигини эътироф этишди. Иккинчи раундда эса вазият ўзгарди ва энди барча ҳакамларнинг Антонга устунлик беришди. Натижада ҳал қилувчи раунд олдидан ҳисоб тенглашди. Сўнгги раундда ҳам қозоғистонлик боксчи ташаббусга эришди ва ғалабани ўз томонига ағдарди.
Демак, ўзбекистон ярим финалда тўрт нафар боксчи билан иштирок этадиган бўлди.