Reklama
Монитор танлашда кўпинча рангларнинг тиниқлиги ва ёрқинлигига, аниқлик ва яхши умумий кўринишга эътибор берилади. Дизайн ҳам катта аҳамиятга эга, ахир монитор сотиб олинганидан кейин доимо кўз ўнгингизда бўлади-да. LGнинг MP75 сериясидаги янги мониторлар барча керакли нарсаларга эга бўлиб, сизнинг сифат, қулайлик ва замонавийлик ўртасида биронтасини танлашингизга зарурат ҳам қолмайди.
Дизайн
Янги мониторларнинг алоҳида фарқи унинг шаффоф тагдони замонавий дизайнда ишланганидадир. Монитор тагдонида шаффоф материаллардан фойдаланиш унга алоҳида назокатли кўриниш бериб, гўёки экран сизнинг иш жойингизда ҳавода учиб юргандек тасаввур қилишингизга олиб келади. Дисплей устида ишлашда илғор Cinema Screen технологияси қўлланган. Бу йўналишдаги асосий хусусият нозик рамкаларга алоҳида эътибор қаратилганидадир. Айнан шу нарса фойдаланувчига видео кўришда, суратлар билан ишлашда ёки компьютер ўйинларида максимал шинамликни таъминлайди. Шунингдек, бундай дисплейга қараш жуда ёқимли бўлади.
Унумдорлик
LGнинг MP75 сериясидаги мониторларида фойдаланиладиган IPS матрица тасвирнинг ҳақиқий рангларини бирон-бир камчиликсиз кўриш имконини беради. Тасвирнинг мунтазам ранг ҳароратини ушлаб туриш табиий тусларини ва рангларнинг айнан мослигини кафолатлайди. TN мониторларидан фарқли равишда, IPS матрица ҳозиржавоблиги билан тавсифланади, бу эса сизга картинанинг бир текис алмашишидан ҳамда ҳаттоки динамик саҳналар, масалан спорт кўрсатувларида ва видео ўйинларда ҳам ёрқин ва тиниқ тасвирлардан роҳатланиш имконини беради. Super+ Resolution технологияси аввал паст ечимдаги контентда тасвир сифатини яхши томонга ўзгартиради.
IPS мониторлари тасвир рангларининг мослаб танланганлиги ва ранг ҳарорати бўйича чиқарилаётган корхонада қаттиқ текширувдан ўтади. Бунинг исботи сифатида айтиш мумкинки, рангларнинг аниқ узатилишига заводдаги ишлаб чиқариш даврида эришилган, қилинган ишлар ҳақидаги батафсил ҳисобот монитор билан қўшиб берилади.
Фойдали функционал
MP75 сериясидаги мониторларнинг яна бир кучли томони фойдаланувчининг кўзлари ҳимоясидир. Мониторга ўқиш учун махсус режим киритилган бўлиб, у битта тумачани босиш билан ишга тушади. Уни ёқишингиз билан кўк рангдан фойдаланиш пасайтирилади, шунингдек кўзлар учун яна бошқа қулай шароитлар яратилади. Буларнинг ҳаммаси узоқ вақт ўқиб ҳам чарчамаслик имконини беради.
Шунингдек, мониторда созлашнинг янги технологияси Flicker-Safe тагчироқлари қўлланилган бўлиб, у кўз чарчоғини чақирувчи пириллашларни камайтиради. Шу туфайли, пириллашлар кўзни чарчатишидан қўрқмасдан монитор олдида кўпроқ қолиб кетишингиз мумкин.
Бундан ташқари, LG SUPER Energy Saving энергияни тежовчи технология одатдаги LED-мониторларга нисбатан энергия сарфларини янада пасайтириш имконини беради, бунда тасвир сифати шубҳасиз юқорилигича қолаверади. Қурилма стерео динамиклар эса иш жойингизни каттакон зил-замбил колонкалардан бўшатишингизга ёрдам беради ҳамда фильм ва ўйинларнинг энг нозик товуш оҳангларини ҳам баралла ва аниқ етказиб беради.
LG Electronics компаниясининг бошқа маҳсулотлари билан сиз LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.