Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инчеон-2014. Енгил атлетика. Александра Котлярова — кумуш медаль совриндори

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна битта кумуш медаль қўшилди. Енгил атлетиканинг аёллар ўртасида ўтказилган учхатлаб сакраш мусобақаси Александра Котлярова 2-ўринни эгаллади.

Котлярова илк уринишдаёқ 14 метру 5 см.га сакраб, ўзининг мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди. Ушбу натижа спортчилар 3та уринишни амалга оширгунчаларича энг яхши кўрсаткич бўлиб турганди. Айнан учинчи уринишда олимпиада чемпиони, Гуангжоу-2010 ғолиби Ольга Рипакова (Қозоғистон) 14,30 метрга сакраб, биринчи ўринга чиқиб олди. Александра қолган 5та уринишда бу натижасига ҳаттоки яқин кела олмади. Қолган спортчилар ҳам Котляровадан ўтиб кета олишмади.

Бронза медали ҳам қозоғистонлик спортчи Ирина Эктовага насиб этди. У энг сўнгги олтинчи уринишда 13,77 м. натижа билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

Мазкур секторда иштирок этган яна бир юртдошимиз Анастасия Журавлёва ҳам биринчи уринишда ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. У 13.64 м. масофа билан мавсумдаги рекордини қайд этди. У дастлаб 8 спортчи орасида финалга йўл олди ва якунда 7-ўринни банд этди.

Ўзбекистонлик спортчилар бугунги баҳсларни якунига етказишди. Ҳозирча 8та олтин, 11та кумуш ва 14та бронза (жами 33та) медаллари билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги ҳолатда битта олтин медаль Ўзбекистонни 6-ўринга олиб чиқади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:47, 01.10.2014.
Ўқилди: 4902 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.