Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Криштиану Роналду ҳақида 10 та фикр

Баҳо:
+ | -

Футбол даҳоларидан бири Месси ҳақидаги фикрлар гулдастасини сизга тақдим этган эдик. Энди эса португалиялик Криштиану Роналду ҳақида билдирилган 10 та фикр ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Арсен Венгер
- Криштиану кўп гол ураяпти, «иккинчи қават»да яхши ўйнаяпти, унинг ижросидаги ҳар бир жарима зарбаси, қайси масофадан тепилмасин, хавфли кўриниш олади. Ҳар қандай нуқтадан тепа олиш – бу ғоят бебаҳо хусусият. Хуллас, Криштиану – «гол машинаси». Оёқлари шунчалик тезкорки, бродвей раққоси Фред Астерни эслатади. Ушбу хусусият замонавий ҳужумчи учун жуда муҳимдир. Худбинлигига келса, у шунга муносиб. Айнан «Барчаси мен учун» қабилида иш тутиши уни янада дахшатли қилади.

Сами Хедира
- Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. Роналдунинг ишга ва инсонларга бўлган муносабати шунга лойиқ. У биринчилардан бўлиб жамоага мослашиб кетишимда ёрдам берди, маслаҳатларини аямади. Мадрид – катта шаҳар ва кўпчилик хато қилишингни кутади. Криштиану шундай вақтларда хато қилиб қўйишимдан асраб турди. Роналду билан суратга тушишни, ундан дастхат олишни орзу қиладиган кишилар оз эмас. Унинг ўйин услуби киши эътиборини жалб этади, аммо тажовузкор. Кийиниш хонасида эса Криштиану суперюлдуздан оддий йигитга айланади – қолади. Ҳаммага ҳурмат билан муносабатда бўлади, шу билан бирга ор-номусли, анчайин нуфузли йигит, доимо ғалаба сари интилади.

Луис Роналдо
- Роналду менга кўпроқ ёқади. Умуман шашт билан жарима майдонига ёриб кириб, гол урадиган футболчиларни ёқтираман.

Раян Гиггз
- Роналдуда ажойиб техника, юқори тезлик, кучли зарба бор, майдонни кўриш қобилияти ҳам юксак ривожланган, тўпни аниқ ошириш ва тўпни олиб қўйишда ҳам муваффақиятли ўйнай олади.

Рио Фердинанд
- Ўзига хос кийиниш борасида жамоамизда Роналдуга тенг келадигани йўқ. у эрталаб уйғониб, шкафдан шунчаки тўғри келган кийимни олиб киймайди. Криштиану ўзининг ташқи кўринишига ўзгача эътибор беради.

Раул
Роналду дунёнинг энг зўр футболчиси. Бунга шубха қиласизми? Унда футболни тушунмас экансиз.

Херард Пике
- Биз «Манчестер Юнайтед»да уч йил бирга тўп сурганмиз ва шуни айтишим мумкинки, Криштианунинг профессионаллигидан хайратга тушаман.

Эмилио Бутрегеньо.
- Криштиану — феномен. Унинг ўйин услуби ўзгача. У шундай ўйинчики, ҳар куни кечагидан кўра яхшироқ бўлишга интилади. Унинг амбициялари юқори, улкан гол уриш қобилиятига ва футболчилар орасида катта таъсир доирага эга. У Мадрид футболкасини кишини лозим бўлган буюк ҳужумчи.

Сэр Алекс Фергюсон.
- Роналду ақл бовар қилмас ўйинчи. Бизда буюк ўйинчилар кўп бўлган, Криштиану эса уларнинг барчаси билан тенглаша олади. У туғма истеъдод соҳиби бўлса-да, барча нарсага фақат машғулот орқали эришди. Қайсидир жиҳати билан у Эрик Кантонага ҳам ўхшаб кетади. Роналду Мадридда ҳам яхши ўйинчилиги исботлади.

Рууд Гуллит.

- Худди Бекхэм билан бўлгани каби Роналду билан ҳам шу нарса содир бўлмоқда. Улар чиройли бўлгани учун ҳам одамларга ҳасад қилишади ва танқид остига олишади. Роналду мен учун идеал ўйинчи. Тезкор, бўйи баланд, бош билан яхши ўйнайди, техникаси яхши, пенальти ва жарима тўпини яхши амалга оширади, жамоа етакчиси. Криштиану Роналду – феномен.

Юсупов Фурқат тўплади

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 12:08, 04.10.2014.
Ўқилди: 10387 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.