"Атлетико" "Наполи" жамоаси ярим ҳимоячиси Хосе Кальехонга қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби 2013 йили "Реал"дан ташриф буюрган 27 ёшли хавбек билан хайрлашиш ниятида эмас.
Шартномада испан футболчисининг товон пули 30 миллион евро деб белгилаб қўйилган. Бироқ "матрасчилар" келишувга ҳужумчи Алессио Черчини қўшса, 16 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Италиялик ҳужумчи жорий ёзда Мадрид жамоасига келиб қўшилганди, аммо ҳозирчага майдонда 57 дақиқа тўп сурди холос.