Хабарингиз бор, Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Сами Хедира билан қизиқмоқда.
"Various" нашри тарқатган хабарга кўра, агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, германиялик футболчи Лондон супер-клубида ҳафтасига 127 000 евро маош олади. Аммо "Реал" "Арсенал"га футболчининг трансфери борасида ҳали розилик берганича йўқ.
Манбада қайд этилишича, "Арсенал" Хедирани қишдаёқ ўз сафига қўшиб олиш ниятида.