"Барселона" клуби ҳимоячиси Даниель Алвеснинг агенти ва собиқ умр йўлдоши Динора Санта Ана футболчи келаси мавсумда ҳам Каталонияда қолиш истаги борлигини маълум қилди.
"Унинг келажаги борасидаги саволлар ҳамон очиқ. Айни дамда ҳеч ким билан, "Барселона" билан ҳам музокаралар олиб бормаяпмиз", - дейди агент.
"Биз Алвеснинг "Барселона"да қолишини истаймиз. Қолаверса фарандларимиз ҳам шу ерда. Клубда ҳам ҳеч ким унга ўзига бошқа клуб қидириши мумкинлиги ҳақида айтмади", - дейди Санта Ана.