Кириш Регистрация

Милутинович Қосимовга ёрдам бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

Сербиялик машҳур мураббий Бора Милутинович терма жамоамизни Осиё чемпионатига тайёрлашда Миржалол Қосимовга ёрдам бериши мумкин.

Эсингизда бўлса, шу йилнинг август ойида терма жамоамиз хориждан маслаҳатчи мураббий олиб келиш борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Маълум бўлишича, ҳозирда Қатардаги “Эспайр” академиясида фаолият олиб бораётган Бора Милутинович  терма жамоамиз билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган.

Милутинович 4 октябрь куни Доҳада Миржалол Қосимов билан учрашди, терма жамоамизнинг машғулотларини кузатди, ҳатто ҳамкорлик ҳақида деярли келишиб ҳам олишган.

Сербиялик мутахассис тез кунларда  музокараларнинг якуний қисми учун Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якуни топса, у терма жамоамизнинг декабрь ойидаги йиғинларида бевосита иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз,  Бора Милутинович жаҳон чемпионатларининг финал босқичларида, мураббий сифатида бешта турли терма жамоани бошлаб тушиб, ўзига хос рекорд ўрнатган. 1986 йилда Мексика, 1990 йилда Коста Рика, 1994 йилда АҚШ, 1998 йилда Нигерия ва 2002 йилда Хитой терма жамоаси билан мундиалда қатнашган. У сўнгги марта 2009 йилда, Ироқ терма жамоаси билан ишлаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:53, 08.10.2014.
Ўқилди: 18673 марта.
Фикрлар: 374 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.