Италиянинг "Милан" клуби келаси йил ёзда "Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедира билан шартнома имзоламоқчи. Миланликлар фақатгина германиялик футболчи билан текинга тушадиган бўлсагина шартнома имзолашга тайёрлар.
Эслатиб ўтамиз, Хедиранинг "Реал" билан шартномаси 2015 йилнинг ёзида тугайди. Шундан сўнг футболчи эркин агентга айланади. "Милан" эса, айнан шундан сўнг футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Хедира билан шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқмоқда.