Римнинг "Лацио" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Мирослав Клозе Германия чемпионатига қайтиши мумкин.
Италия ОАВ хабар беришича тажрибали ҳужумчига Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби қизиқиш билдирган ва январ ойида у билан шартнома тузиши мумкин.
Таъкидлаш лозим, Клозе айни дамда "Лацио" сафида асосий таркибда барча ўйинларда ҳам майдонга тушмаяпти ва сўнгги 6та ўйинда 4та гол урган Филипп Жоржевичга рақобатда ютқазмоқда.