Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Луи ван Гал: «Ишончни оқлай олмадингми, ўрнингни бўшатиб қўй!»

Баҳо:
+ | -

Мақсади ҳақида: «Асосий мақсадим, клубни биринчи ўринга қайтариш, жамоа даражасини жаноб Алекс Фергюсон давридаги билан тенглаштириш. «Юнайтед» — дунёнинг энг йирик клуби, бу ерда маркетинг ишлари яхши йўлга қўйилган, бюджет суммаси ҳақида очиқ-ойдин гапирилади. Клуб кейинги мавсумда чўққига қайтади».

Жамоа тўғрисида: «Ҳозир пул ҳақида эмас, ўйин ҳақида гапирадиган пайт. Мен футболчиларнинг маҳоратини кучайтириш борасида ўйлашим, шу ҳақда гапиришим керак. Ваҳоланки, менга шунинг учун пул тўлашади».

Вудворт билан суҳбати ҳақида: «Мен у билан нимани хоҳлаётганим, келажакда мураббийлар штабидан кимлар ўрин олиши ҳақида гаплашдим. У мени астойдил эшитди, у шунақа одам».

Агент ҳақида: «Менинг агентим йўқ, ҳамма масалаларни ўзим ҳал қиламан. Шунчаки баъзи-баъзида соҳасини мукаммал тушунадиган дўстларимдан маслаҳатлар сўраб тураман. Бундай танишлар керагидан ортиқ».

Чемпионатдаги биринчи йили ҳақида: «Ўйлашимча, бу мавсум мен учун жуда қийин кечади, аммо шу билан бирга фантастик тарзда якунланади».

Моуриньо ҳақида: «Жозе биринчи бўлиб мени табриклаган инсон.  У ҳар доим жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан афсусдалигини айтган. Ўйлайманки, якунда «МЮ»ни чемпионлик шоҳсупасида кўриб, хурсанд бўлади».

Жаноб Алекс ҳақида: «Биз у билан бир стол атрофида ўтириб, анча кўнгил ёзганмиз. Бу воқеага ҳам кўп йиллар бўлди. Умуман олганда, биз жуда аҳил дўстлар бўлиб қолаверамиз».

Таклифлар ҳақида: «Мен «Бавария»га ҳам, «Манчестер Юнайтед»га ҳам ўтаман демаганман. Уларнинг ўзи менга қўнғироқ қилишган. Мен бундан жуда фахрланаман».

Мағлубият ҳақида: «Спортда ғалаба қозонишингиз ҳам, мағлубиятга учрашингиз ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам мен Англияда арзирли медаль қўлга киритмоқчиман. Бунга ишонаман ҳам».

Фаолияти ҳақида: «Янги мураббий учун икки мавсум етади. Биринчиси, жамоани ўрганиш ва шакллантириш учун. Иккинчи мавсумда эса зиммангга юклатилган вазифани бажаришинг шарт.  Ўзингга билдирилган ишончни оқлай олмадингми,  ўрнингни бўшатиб қўй. Мен бундай қарор бош мураббийнинг қадрини топтайди, деб ўйламайман. Аксинча, уни ҳамма тўғри тушунади. Мен иложи борича биринчи йилдаёқ мақсадимни амалга оширишга интиламан».

Режалари ҳақида: «Ҳозирча иккита вариантим бор: карьерамни якунлаш ёки Англиядан кетиш. Аёлим фаолиятимни Англияда якунлашимни ва шу ерда қолишимизни истайди, чунки бизга Англияда овқатланиш ёқади».

Ўзи ҳақида: «Ван Гал — жуда ҳақиқатпараст болакай».

Киритилди: 10:12, 10.10.2014.
Ўқилди: 7035 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.