"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнерга Италиянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Рома" клубидан ташқари Италиянинг "Наполи" клуби ҳам футболчига қизиқиш билдирган.
28 ёшли футболчининг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси мавсум якунида якунига етади. Агар "Сити" Милнер билан шартномани узайтира олмаса, футболчи Англияни тарк этиши мумкин.