Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

AFC U19. Ўринбоев айбини «ювди» ёхуд қийинчилик билан чорак финалга чиқдик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси катта қийинчилик эвазига Осиё чемпионатининг чорак финалига чиқди.

Аслида Ҳайдаров шогирдлари БАА билан ўйинда ғалаба қозониб, чорак финал тақдирини ҳал қилиб қўйишлари лозим эди. Аммо сўнгги дақиқада урилмаган ва ўтказиб юборилган гол натижасида жамоамиз катта босим остида қолиб кетди. Бундай босимни эса кўтариш осон эмас.

Бош мураббий ўйин бошидан эҳтиёткор ва ҳимоявий ўйин услубини танлади. Жамоамиз асосан олис масофадан тўпларни ҳужумга етказиб беришга ҳаракат қилди, кўпчилик бўлиб олдинга ўтмади. Бу ҳолат биринчи бўлимда ўзини оқлаган бўлса-да, иккинчи бўлим ўрталарида йигитлар барибир Австралиянинг босимига дош бера олмадилар.

Яхшиямки, бу гол ўйин охирида эса бўлим ўрталарида киритилди. Ўзбекистонликлар аста-секин ўзларига кела бошлашди ва баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришди. БАА билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида "қовун" туширган Забиҳилло Ўринбоев муҳим голни уришга муваффақ бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари (иккинчи бўлимда узилиб қолган ТВ-трансляция, сўнгги дақиқаларда тикланди) анча асабий ўтди. Боз устига баҳрайнлик Навоф Шукруллоҳ иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча бўлимларда иккита яхши имкониятга эга бўлдик. Шукуровнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Аслиддин Абдиев бирга-бир вазиятда дарвозага аниқ зарба бера олмади (Аслиддиндан чорак финалда гол кутамиз). Агар йигитлар гол уришганида, гуруҳда 1-ўринни эгаллаган бўлардик. Гуруҳ пешқадамлигини Индонезияни 4:1 ҳисобида мағлуб этган БААга топшириб қўйдик.

Натижада, 17 октябрь куни бўладиган чорак финал баҳсини "А" гуруҳи ғолиби Таиландга қарши ўтказамиз. Таиланд билан эса мусобақадан олдин Бангкокда ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Руҳий устунлик биз томонда.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, "В" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - АВСТРАЛИЯ - 1:1 (0:0)
Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 6.Акромжон Комилов, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов
Захира: 1.Сарвар Каримов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Миржамол Қосимов, 11.Аслиддин Абдиев, 13.Илҳомжон Абдуғаниев, 14.Фирдавс Абдусалимов, 15.Бобур Давлатов, 16.Сардорбек Азимов, 18.Равшанбек Хурсанов, 21.Ботирали Эргашев, 22.Жавоҳир Сиддиқов
Австралия: 1.Жордан Туртелл, 2.Шейн Д'Кунья, 3.Даниел Алесси, 4.Камерон Бургесс, 5.Скотт Галловей, 6.Кристофер Глигор (С), 8.Стефан Инго Маук, 14.Де Сильва Даниел Петер, 20.Авер Мабил, 21.Жошуа Сотирио, 22.Петрос Скапетис
Захира: 7.Шеннон Бреди, 9.Брендон Борьелло, 10.Кристофер Наумофф, 11.Кристофер Икономидис, 12. Энтони Буозанис, 13.Дайлан Мурнейн, 15.Рилей Пол Вудкок, 16.Браун Жордан Алан, 17.Бенжамин Эндрю Варланд, 18.Пол Давид Иззо, 19.Марк Клинт Одиамбо, Очиенг, 23.Лиам Роуз
Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

БАА - ИНДОНЕЗИЯ - 4:1

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 БАА 3 1 2 0 7-4 5
2 Ўзбекистон 3 1 2 0 6-4 5
3 Австралия 3 1 2 0 3-2 5
4 Индонезия 3 0 0 3 2-8 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:59, 14.10.2014.
Ўқилди: 8226 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.