Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи халқаро турнирда яна икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.
Эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда терма жамоамиз аъзолари Яҳё Имомов (-81 кг) финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медал совриндори бўлди.
Ушбу вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган яна бир юртдошимиз Шаҳзод Собиров бронза медали билан тақдирланди.