ФИФА агенти Франсуа Гальярдо «Барселона» ҳимоячиси Даниэла Алвеснинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиш эҳтимоли борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Алвес мавсум якунланганидан кейин «Барселона»ни тарк этади. У «Манчестер Юнайтед» билан дастлабки шартномани имзолади», — дейди Гальярдо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алвес «Барселона»ни 2015 йил ёзида эркин агент сифатида тарк этиши ҳақида хабар тарқалганди. Аммо кейинчалик бразилиялик футболчи клуб билан шартномани узайтириши борасида маълумотлар берилди.