Мадриднинг "Реал" клуби Англиянинг "Сток Сити" клуби дарвозабони Асмир Бегович билан шартнома имзолаши мумкин.
Мадридликлар босниялик дарвозабон номзодини Икер Касильясга ўринбосар сифатида кўрмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, "Реал" Беговичдан ташқари, Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид Де Хеа, ва "Челси" посбони Петр Чех билан ҳам қизиқмоқда.