Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Миш-миш - эмасмиш! ФИФА рефериси ўйин келишилганлигини аниқлади ва...

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг сўнгги турларининг бирида ФИФА рефериси ўзи бошқарган учрашув икки жамоа ўртасида келишилганлигини билиб қолган.

Жамоаларнинг бири мамлакатимизнинг ўртаҳол, иккинчиси етакчиси саналади. Етакчи клуб медаллар учун курашаётгани боис ғалаба жуда зарур эди. Табиийки, бунинг учун ё ҳакамлар бригадасини ёки мезбонларни рози қилиши шарт. Сабаби, майдон эгалари ўз майдонида унча-бунча рақибга ютқазмайди, ФИФА рефериси эса, рози бўлиб, атайин хато қиладиган ҳакамлар тоифасига кирмайди.

Шунинг учун меҳмонлар уч очко учун ҳакамларни аралаштирмасдан мезбонлар билан келишиб қўя қолди. Ўйин сценарийси шу даражада ишончли чиқдики, ҳатто мезбонларнинг ўзи ҳам табиий равишда ютқаздик, деб ўйлаб қолишди. Бироқ кўпни кўрган ФИФА рефериси бу келишувни сезиб қолди ва икки жамоа ўйинни келишиб олганлигини тегишли идораларга айтиб беришини таъкидлади. Ўз-ўзидан маълумки, агар тегишли идоралар бундан воқиф бўлса, иккала жамоага ҳам расмий чоралар кўрилиши мумкин. Бу иккала жамоа мутасаддилари учун ҳам ортиқча бош-оғриқ бўлиши аниқ. Айниқса, медаллар учун курашаётган клубга муҳим паллада ҳар қандай хато қимматга тушади. Қолаверса, ашаддий рақиблари бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Хуллас, ФИФА реферисининг фикрини ўзгартириш шарт эди.

Қисқаси, ҳаммада оила бор, ҳамма ҳаёти бекамукўст ўтишининг тарафдори. Меҳмон жамоа раҳбарлари ҳакамнинг кўнглига йўл топишди. Уни рози қилишнинг уддасидан чиқишди. Натижада ҳаммаси ўз ўрнида давом этди. Келишув гап-сўзлигича қолди. Бунинг натижаси ўлароқ ФИФА рефериси ҳам хурсанд, етакчи клуб ҳам медаллар учун курашни давом эттираверади. Голларга бой ўтган саҳналаштирилган учрашувни кўрган мухлислар ҳам сарфлаган пулига ачинмади.

Манба: arena.uz
Киритилди: 16:12, 20.10.2014.
Ўқилди: 14999 марта.
Фикрлар: 62 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.