"Стоук Сити" ҳимоячиси Райан Шоукросс фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Daily Star.
Англиянинг 20 карра чемпионлари марказий ҳимоячиларнинг жароҳат эпидемиясидан сўнг жамоанинг ёшлар таркибидаги ўйинчиларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шоукросс "МЮ" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсум 27 ёшли Шоукросс 9та ўйин ўтказди ва битта гол урди.