MLS вакили "Сиэтл Саундерс" клубида тўп сураётган Клинт Демпси январь ойида Англия Премьер-Лигаси клубларидан бирига қайтиши мумкин.
АҚШ терма жамоаси футболчисига "КПР", "Астон Вилла" ва "Сток Сити" клублари қизиқиш билдиришган ва улар футболчини январь ойида ижарага олишни мўлжаллаб туришибди. Хабарларга кўра, футболчи мазкур клублардан бири билан 2 ойга, MLS Чемпионати стартигача шартнома имзолаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Клинт Дэмпси 2007 йилдан 2013 йилгача "Фулҳэм" ва "Тоттенҳэм" клубларида тўп сурган.