"Реал", "Челси", "Арсенал", "Анжи" ва "Локомотив" клубларининг собиқ яримҳимоячиси Лассана Диарра "Тоттенҳэм" нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар беради L'Equipe.
Аввалроқ, 29 шли футболчига Франциянинг "Марсель" клуби ҳам қизиққанлиги ҳақидаги хабар қилинган эди.
Футболчи 2013 йилда Москванинг "Локомотив" клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди, аммо мавсум олдидан шартнома бекор қилинган эди. Шу йилнинг ёзида унинг "КПР"га трансфери ҳам охирига етмай қолган эди.