Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош директори Карл-Хайнц Руммениге Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройснинг "Бавария"га трансфер қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.
"Мюнхенда унинг қай даражада юқори савияли футболчи эканлигини билишади. Қолаверса, унинг шартномасидаги банд ҳақида ҳам хабаримиз бор. Албатта, унинг Мюнхенга келиши биз учун анча фойдали бўлар эди. Аммо, ҳозир ушбу трансфер ҳақида гапириб, "Боруссия"да ҳавотир уйғотмоқчи эмасман", - дейди Руммениге.