Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Жанубий Корея ЖЧга ҳакамларини юборишни режалаштирмоқда: рақобатчилар — Ўзбекистон ва Австралия!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг "Sports Dong-a" нашрига кўра, Жанубий Корея футбол ассоциацияси мамлакатда ҳакамлар савиясини ошириш ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатида кореялик ҳакамларнинг ҳам иштирок этишига эришиш учун улкан лойиҳа ишлаб чиқмоқда. Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Жанубий Кореядан бирорта ҳам ҳакам иштирок этмаганлиги туфайли эндиликда футбол ассоцияцияси ҳакамлар тайёрлашга жиддий киришган кўринади.

Яқинлашаётган Осиё Кубоги-2015 мусобақасига эса корейслар 6 нафар ҳакамни юбориши режага киритилган бўлиб, ОФК томонидан юқори баҳоланадиган 6 нафар ҳакамни 2018 йилги ЖЧга бориши учун барча имкониятларни ишга солишмоқчи. "Sports Dong-a" нашри бу борада куюнчаклик билан шундай ёзади: "Ҳамма масала Осиё Кубоги давомида ҳал бўлиши мумкин. Ушбу турнирда яхши фазилатларини кўрсатиб, ОФКнинг рағбатига эришиш — ҳакамларимиз учун ЖЧга йўлни очиб беради. ЖЧга эса ФИФАга ҳар бир қитъа футбол конфедерацияси тавсия этган ҳакамлар бориши кундек равшан. Корейс ҳакамлари ҳам ЖЧ остонасига қадам ташлаши учун футбол ассоцияциямиз фаоллик кўрсатиши зарур. Албатта, бизнинг ҳакамларимиз учун Ўзбекистон, Австралия, Баҳрайн ва қисман эронлик ҳакамлар асосий рақобатчи бўлиб қолаверади".

Жанубий Корея Футбол ассоцияцияси ҳакамлар бўлими раҳбари Жонг Хе Сонг эса қуйидагича фикр билдирган: "Жанубий Корея терма жамоаси Осиёда юқори натижаларга эришиб келаяпти. Аммо ҳакамларимиз борасида бундай мақтана олмаймиз. Биз ҳакамларимиз ҳам терма жамоамиз каби халқаро майдонда юксак чўққиларга чиқишлари учун дастур ишлаб чиқдик".

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 30.10.2014.
Ўқилди: 7262 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.