Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳамда Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба йил якунларига кўра Австрияда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.
Австрия спорт медиа Ассоцияцияси томонидан ўтказилган овоз бериш жараёнида, Алаба Жаҳон Кубоги соҳиби ва Қишки Олипиада ўйинлари-2014 кумуш медали соҳиби бўлган австриялик тоғ чанғиси устаси Марсель Хишерни бир овозга ортда қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Давид Алаба 2014 йилда "Бавария" сафида Германия чемпиони ва Германия Кубоги соҳибига айланди. 22 ёшли футболчи айни дамда Австрия терма жамоаси сафида 35та учрагшувда майдонга тушган.