Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Азамат Абдураимов Душанбе сафари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта, аниқроғи 25 октябрь санасида Душанбедаги «Марказий» стадионда маҳаллий «Помир» ва Москванинг «Спартак» клублари фахрийлар жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Ўн беш минг мухлис қаршисида кечган учрашув 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунига етди. Биз учун қизиқ томони - ўша голларнинг учтаси юртдошимиз Азамат Абдураимов номига ёзилди. Ўзбек футболи фахрийси Душанбе сафаридан қайтгач, у билан суҳбатда бўлдик.

- Азамат ака, Душанбега қилган сафарингиз ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Эски танишлар билан кўришиш ёқимли бўлгандир?

- Албатта. У ерга Тожикистон футбол федерацияси таклифига кўра боргандим. Федерация «Помир» ва «Спартак» клублари фахрийлари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил қилишни режалаштирган экан. Мен ҳам собиқ иттифоқ биринчилигида бир муддат душанбеликлар сафида тўп сурганман. Шу сабабли чақириқ йўллашган экан. Удумга кўра, меҳмонга айтилган жойга бордик. Сафарга Рустам Забиров ва Нуриддин Амриевлар билан бирга чиқдик. Ўртоқлик учрашуви шоу сифатида ташкил этилган экан. Бунга қадар ўйин телевидение орқали кенг тарғиб қилинган, турли баннерлар кўчаларга осилган экан. Ташкилотчилик аъло даражада. Шу сабабли баҳсга бўлган қизиқиш ҳам жуда юқори эди. Стадион тўла мухлислар қаршисида футбол ўйнаш жуда қизиқарли бўлди. Душанбеда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтди. Учрашувдан олдин маҳаллий юлдузлар иштирокида концерт дастури ўтказилди. Умуман олганда, ҳаммаси яхши ўтди. Қойил қолса арзийди.

- Учрашув ҳақида нима дея оласиз? Голлар кўп бўлгани ҳам қизиқарли ўйин ўтганини кўрсатиб турибди...

- Ҳа, учрашув шоу тарзида ташкил қилингани билан, ўйин жуда қизиқарли ўтди. Майдонга чиқдик, ўйнадик, ёшлик даврини ёдга олдик. Дарвоқе, «Спартак» таркибида Нигматуллин, Романцев, Хлистов, Ковтун, Хидиятуллин, Ярцев, Шмалов каби юлдузлар билан биргаликда, ўзимизнинг Пятницкий ва Кечиновлар ҳам бор эди. Уларга қарши тўп суриш жуда завқли бўлди. Ҳисоб 4:4 бўлгани ҳам кўп нарсани англатса керак.

- Ва сиз учта тўп киритиб, «хет-трик»ка эришдингиз...

- Ҳа (кулади). Бу ўйинда нафақат мен, балки тожик футболи афсонаси Муҳсин Муҳаммадиев ҳам учта гол урди. Фақат Муҳсин битта голини «Помир», қолган иккитасини эса «Спартак» таркибида киритди.  У футболчилик фаолияти давомида ҳам «Помир», ҳам «Спартак» таркибида тўп сургани учун биринчи бўлимда душанбеликлар, иккинчи бўлимда эса москваликлар шарафини ҳимоя қилди. Мана шундай қизиқарли ўйин бўлди. Мен эса «Помир» таркибида асосий таркибда майдонга тушмагандим, учрашув бошлангач, бироз вақт ўтиб захирадан ўйинга қўшилдим. Голларимнинг иккитасини эса пенальтидан, бирини ўйиндан урдим.

- Душанбеликлар сизни унутиб қўйишмаган эканми?  Ҳар ҳолда «Помир» шарафини ҳимоя қилганингиздан буён анча вақт ўтиб кетди.

- Эслаб қолишган экан. Кўпчилик мени таниди, қўл бериб кўришишди. Боз устига душанбелик мухлислар мени эслаб қолишлари учун сабаб ҳам бор экан. Гап шундаки, мен собиқ иттифоқ биринчилигида «Помир»нинг юбилей 50-голини урган эканман. Шоу-учрашув телевидение орқали тарғибот қилинганида ўша голим ҳам реклама ролигига киритилган экан. Тарихда қолиш ёқимли албатта.

- Душанбега қилган сафарингиз давомида яна қандай ҳолатлар юз берди?

- Бу сафардан ёқимли таассуротлар жуда кўп. Аммо ҳаммасидан ҳам шоу-учрашуви давомида ватанимиз - Ўзбекистон номи кўп бора эътироф этилганидан хурсанд бўлдим. Гап шундаки, ўртоқлик ўйини шоу кўринишида ўтказилгани туфайли, стадион сухандони ҳар бир футболчига алоҳида таъриф бериб чиқди. Мени Ўзбекистон футболи тарбияланувчиси сифатида эътироф этдилар ва Ватанимиз футболи шаънига кўп илиқ фикрлар билдирдилар. Шунингдек, 1994 йилги Осиё ўйинларидаги ғалабамиз ҳам эслаб ўтилди. Албатта, бу ёқимли ҳолат. Аммо тожик қардошларимиз бу билан чекланиб қолмадилар. «Спартак» футболчилари таништирилаётган вақтда Андрей Пятницкий ва Валерий Кечиновлар ҳам ўзбек футболи тарбияланувчиси сифатида эътироф этилди. Шу билан бирга, ўзбек футбол мактаби шаънига ҳам яна кўп яхши гаплар айтилди. Бундай вақтда кишида фахр туйғуси кучайиши турган гап.

- Пятницкий ва Кечиновлар билан ҳамсуҳбат бўлдингизми?

- Албатта. Иккиси билан ҳам дўстона алоқаларни сақлаб қолганмиз. Ўйиндан сўнг байрам тадбири давом этди ва улар билан анча вақтгача суҳбатлашиб ўтирдик. Валерий Кечинов оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини эрта якунлаганини яхши биласиз. Шундан сўнг Валера футбол соҳасидан чиқиб кетган ва айни вақтда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Тўғри, бироз вақт мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлди. Аммо бу иш унга маъқул келмади чоғи, тўхтатиб қўйди. Ҳозир фақат тадбиркорлик билан шуғулланмоқда ва «Спартак» клуби фахрийлар жамоасида ўйнаяпти. У ҳозиргача яхши спорт формасини сақлаб қолган, ортиқча вазн йиғмаган ва ҳамон ўша енгил, чаққон ҳаракат қилувчи Кечинов бўлиб турибди.

Пятницкий эса икки йил муқаддам Россияда энг яхши болалар мураббийи деб тан олинган. У мураббийлик қилган болалар жамоаси Россия чемпионатида ғолиб чиққан эди. Шундан сўнг у «Спартак» клуби ўринбосарлар таркибида ишлади. Бироқ олти ойча муқаддам истеъфога чиқди. Афтидан ишида қандайдир муаммолар бўлди, шекилли. Мен уни юртимизда ишлашга чақирдим. Андрей рози бўлди. У Ўзбекистонга қайтишни ва бу ерда мураббийлик тажрибасини қўллашни жуда ҳам истайди. Боз устига Пятницкийнинг ота-онаси ҳамон Тошкентда истиқомат қиладилар, Андрейнинг ўзи ҳам юртимизга тез-тез келиб туради. Ким билади, дейсиз, балки яқин вақтлар ичида у ҳам Ўзбекистонга қайтиб келар.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:38, 01.11.2014.
Ўқилди: 7222 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.