Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Смоллингнинг катта хатоси «Юнайтед»га қимматга тушди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 10-тури доирасида ўтказилган марказий ўйин — Манчестер дербисида "Сити" ғалаба қозонди.

"Ман.Сити" ва "МЮ" ўртасидаги ўйин анча эҳтиёткор руҳда бошланди ва шу суръатда давом этаётган эди. Аммо меҳмонлар ҳимоячиси Крис Смоллинг "қовун" туширди. Ўйиннинг 31-дақиқасида у стандарт пайтида рақиб жарима майдончасига борди. Тўпни Жо Харт эгаллаб олганидан кейин ҳимоячи ортга қайтиш ўрнига дарвозабоннинг олдида пойлаб турди ва посбон тўпни ўйинга киритаётганида унга халал берди. Бу — биринчи "сариқ". Орадан кўп ўтмасдан Смоллинг ўзидан ўтиб кетаётган Жеймс Милнернинг оёғига тагига қўпол тарзда ташланди ва рақибни йиқитди. Бу — иккинчи "сариқ". Натижада биринчи бўлим тугашига арафасида Луи ван Гал шогирдлари майдонда бир киши кам бўлиб қолишди.

"Шаҳарликлар"га эса айнан шу нарса керак эди. Иккинчи бўлимда улар босимни кучайтиришди ва ўз мақсадларига эришишди. Яя Туре чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Клишини тўп билан таъминлади. У сўнгги чизиқ ёнига бориб, тўпни дарвозабон майдончаси яқинида турган Агуэрога узатди. Серхио тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлади. Бу Агуэронинг ушбу мавсумда АПЛдаги ўнинчи голи бўлди.

Голдан кейин "Юнайтед" вазиятни ўнглашга ҳаракат қилди, камчиликда ўйнаётганига қарамай, бир нечта ҳужумлар ташкил қилди. Аммо гол уриш уларга насиб қилмади.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 20тага етказиб, 3-ўринга мустаҳкам жойлашди. Ван Гал шогирдлар эса 9-ўринга тушиб кетишди.

Англия Премьер-лигаси, 10-тур
"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 63 Агуэро.
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Навас, Яя Туре, Фернандо, Милнер (Насри, 70), Агуэро (Фернандиньо, 84), Йоветич (Жеко, 71).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Рохо (Макнейр, 56), Шоу, Блинд, Янузай (Кэррик, 43), Руни, Феллайни, Ди Мария, ван Перси (Уилсон, 82).
Огоҳлантиришлар: Блинд (28), Смоллинг (31), Демичелис (60), Сабалета (77), Фернандо (79).
Четлатиш: Смоллинг (39).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:27, 02.11.2014.
Ўқилди: 7029 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.