Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс ўз исми матбуотда жуда кўп такрорланаётганидан ҳавотирда эканини таъкидлади
"Касильяс номи матбуотда ҳар куни пайдо бўлмоқда. Очиғи, бу нарса менга ёқмаяпти. Инсон ўз фаолиятидан, ўз ишидан роҳат олиши учун уни ўз ҳолига қўйиш керак. Ана шундагина натижа бўлади. Айни дамда, мен ўз ишимдан етарлича қониқиш ҳосил қилмоқдаман.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Икер Касильяс кўрсатаётган ўйин кўп танқидларга учрамоқда. Шундай бўлса ҳам, Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске терма жамоа сардорига ишонаётганини давом этишини таъкидлади.













