Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

ЕЧЛ. «Зенит» яна ютқазди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичини яхши бошлаган "Зенит" сўнгги 2 турда мағлубият аламини тортишга мажбур бўлмоқда. Россияликлар 4-турда ҳам Германиянинг "Байер" клубига имкониятни бой беришди.

"Байер" ўйин бошиданоқ рақибга нисбатан кучли прессинг қўллаб, уларга эркин ўйнаш имкониятини бермасликка ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмидан бошлаб петербургликлар аста-секин имкониятларга эга бўла бошлашди. Жумладан, Халк томонидан амалга оширилган жарима зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, Кержаков бирга-бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда эса ливеркузенликлар дастлаб жарима тўпини ажойиб тарзда амалга оширишди ва Сон Хеунг Минг чиройли зарба билан ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб жанубий кореялик футболчининг ўзи яккама-якка вазиятда Лодигин дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида Соломон Рондон битта жавоб тўпини киритди. Якуний ҳисоб - 1:2.

Ушбу ғалабадан кейин "Байер" ўз очколарини 9тага етказиб олган бўлса, "Зенит" 4 очко билан 3-ўринда қолди.

ЕЧЛ, "С" гуруҳи, 4-тур
"Зенит" (Россия) – "Байер" (Германия) - 1:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 68 Сон Хеунг Мин, 0:2 – 73 Сон Хеунг Мин, 1:2 – 89 Рондон.
"Зенит": Лодигин, Анюков, Гарай, Ломбертс, Кришито, Витцель, Хави Гарсия, Халк, Данни (Рязанцев, 79), Шатов (Аршавин, 87), Кержаков (Рондон, 79).
"Байер": Лено, Ж.Донати, Топрак, Спахич, Едвай (Бениш, 65), Чалханоглу, Л. Бендер, Брандт (Дрмич, 53), Бельараби, Сон Хеунг Мин, Кисслинг (Круз, 90).
Огоҳлантиришлар: Данни (37), Гарай (67), Витцель (76), Дж. Донати (79), Бельараби (82), Шатов (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:58, 04.11.2014.
Ўқилди: 3323 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.