Англиянинг "Ливерпуль" клуби Малага ҳамда Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоага жиддий қизиқиш билдирган. Хабарларга қараганда, "Ливерпуль" дарвозабон учун 5 млн евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси дарвозабони ушбу мавсум аввалида "Аяччо"дан "Малага" клубига трансфер қилинган эди.