Франциянинг "ПСЖ" клуби раҳбарияти "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонени жамоага таклиф этиш ниятида.
Франция ОАВ хабар беришича, "ПСЖ" президенти Носир Ал-Ҳелайфи айнан аргентиналик мутахассис билан жамоа ўзи мақсад қилган натижаларга эриши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумотларга қараганда, парижликлар раҳбарияти жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Лоран Бланни истеъфога чиқариши ҳам мумкин.