Лондоннинг "Челси" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Марко Ройсни қўлга киритиш ниятида, — дея хабар бермоқда Daily Express нашри.
Бунинг учун "Аристократлар" германиялик бошқа бир футболчи Андре Шюррледан воз кечишга хам тайёрлар. Лондонликлар Марко Ройс учун Андре Шюррлени "Боруссия" беришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда футболчини қўлга киритиш учун "Манчестер Сити" ва "Бавария" клублари хам жиддий ҳаракат қилишмоқда.