"Ливерпуль"нинг испаниялик ҳужумкор яримҳимоячиси Сусо қишда жамоани тарк этиши мумкин. "Қизиллар"нинг асосий таркибидан жой ололмаётган футболчига "Милан" даъвогарлик қилмоқда. Қайд этиш керак, унинг мерсисайдликлар билан шартномаси келаси йил ёзида якунига етади, шуни ҳисобга олган ҳолда клуб уни шу қишдаёқ сотишга ҳаракат қилишини тушуниш мумкин.
Сусонинг агенти куни кеча Football Italia мухбири билан суҳбатда қуйидагиларни маълум қилди: "Ҳозирча "Милан" билан келишувимиз йўқ. Ушбу трансфер амалга ошиши мумкинлигини инкор этмайман, аммо "Ливерпуль" Сусо билан келишувни узайтиришни истаб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас".