Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Марокаш Эбола безгаги сабаб Африка Кубоги-2015га мезбонлик қилишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Марокаш футбол бўйича 2015 йилги Африка миллатлар кубогига мезбонлик қилмайди, мусобақага мезбон мамлакат сифатида йўл олган бу мамлакат термаси эса дисквалификация қилинди. Бу ҳақдаги қарор 11 ноябрь, сешанба куни Африка футбол конфедерацияси (CAF) томонидан қабул қилинди.

Октябрь ойида Марокаш Африка миллатлар кубогини 2015 йил январ-февралидан нисбатан кечроқ муддатга кўчиришни сўраб CAF’га мурожаат қилганди. Марокаш ҳукуматининг фикрича, мусобақанинг кечиктирилиши Эбола вируси қайд этилган мамлакатлар иштирокидаги тадбирлардан қочиш ва касаллик тарқалишини олдини олиш имконини берган бўларди. Бироқ CAF мусобақани бошқа муддатга қолдириш тўғрисидаги таклифни рад этди.

CAF томонидан тарқатилган баёнотда қайд этилишича, мусобақанинг янги мезбони номи тез орада маълум қилинади. Мезбонликка даъвогар мамлакатлар сони ва мусобақанинг ўтказилиш муддатлари ўзгарадими-йўқми, ҳозирча номаълум.

“CAF футбол бўйича Африка миллатлар кубогини ўз ҳудудида қабул қилиш истагани билдирган мамлакатлардан бир неча таклифларни кўриб чиқмоқда”, – дейилади BBC News хабарида.

Марокаш мезбонлик қилишдан бош тортган Африка миллатлар кубогининг финал босқичига саралашдан ўтган 15та мамлакат термаси йўл олади. Яна бир йўлланма эса мусобақа мезбонига айланадиган мамлакатга берилади.

Ғарбий Африкадаги Эбола безгаги вируси эпидемияси 2014 йил баҳорида бошланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ноябрь ойиб ошидаги маълумотларига кўра, Эбола безгаги натижасида камида 4960 киши ҳалок бўлган. Касалликдан даволовчи тан олинган дори ёки вакцина ҳозирча мавжуд эмас.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:12, 12.11.2014.
Ўқилди: 4737 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2442]

«Реал»га «Арсенал» вингери керак [2202]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2200]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2070]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2062]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [1970]

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [1953]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1639]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1475]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик