Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Оғир атлетика. Улуғбек Алимов ЖЧнинг кумуш медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида давом этаётган оғир етлетика бўйича жаҳон чемпионатида 85 кг.гача бўлган эркаклар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди. Ушбу вазнда юртдошларимиз Улуғбек Алимов ва Муҳаммамд Бегалиев иштирок этишди.

Улуғбек даст кўтаришда илк уринишда 163, кейингисида 168 кг.ни кўтарди, аммо учинчи уринишда 170 кг. штангани кўтара олмади. Бу йўналишда у 8-ўринни эгаллади.

Алимов силтаб кўтаришда 213 кг.ни ўзига бўйсундирди. Эронлик Киануш Рустамий ҳам худди шундай вазнликни кўтарди. Шахсий вазни бўйича Улуғбекдан 100 грамм енгил бўлган Рустамий 1-ўринни олган бўлса, Алимов бу йўналишда кумуш медални қўлга киритди.

Икки кураш якуни бўйича 381 кг. натижа қайд этган Улуғбек Алимов умумий ҳисобда 4-ўринни банд этди.

Улуғбек Алимов ўтган йили Польшанинг Вроцлав шаҳрида бўлиб ўтган ЖЧда 77 кг.да иштирок этиб, силтаб кўтаришда кумуш, умумий натижа бўйича бронза медалларини қўлга киритганди. Шунингдек, ҳамюртимиз Инчеондаги Осиё Ўйинларида делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим этганди.

Оғир атлетика ЖЧ. Эркаклар, 85 кг.
Даст кўтариш
1. Иван Марков (Болгария) — 179 кг.
2. Киануш Рустамий (Эрон) — 178 кг.
3. Андрей Рибаков (Беларусь) — 175 кг.
8. Улуғбек Алимов (Ўзбекистон) — 168 кг.
11. Муҳаммад Бегалиев (Ўзбекистон) — 162 кг.

Силтаб кўтариш
1. Киануш Рустамий (Эрон) — 213 кг.
2. Улуғбек Алимов (Ўзбекистон) — 213 кг.
3. Артём Окулов (Россия) — 211 кг.
19. Муҳаммад Бегалиев (Ўзбекистон) — 191 кг.

Умумий
1. Киануш Рустамий (Эрон) — 178+213=391 кг.
2. Иван Марков (Болгария) — 179+211=390 кг.
3. Артём Окулов (Россия) — 174+211=385 кг.
4.Улуғбек Алимов (Ўзбекистон) — 168+211 кг.
14. Муҳаммад Бегалиев (Ўзбекистон) — 162+191=353 кг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:21, 13.11.2014.
Ўқилди: 4837 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.