Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Марказ! Марказ! Мен мухбирман!»

Баҳо:
+ | -

Ўтган ой охирида ЎФФ ТЖМда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлди. Унда мураббийлар ўтказилган йиғинлар ва навбатдаги режалар хусусида ўз ҳисоботларини топширишди. Бундай хабарларни биз - мухлис ва журналист­лар фақатгина федерациянинг расмий сайтидан  билиб борамиз. Яхшиям, шу сайт бор. Ора-чорада ўтказиладиган бундай йиғилишлардан хабардор этиб туради. Яхшиям, терма жамоаларнинг ҳисобот йиғилишларида лоақал футбол федерацияси матбуот хизмати ходимлари иштирок этишларига рухсат беришади. Акс ҳолда, қайси жамоанинг бош мураббийи қандай ҳисобот топширди, мусобақаларда қандай камчиликларга йўл қў­йилди-ю, келажакда бу борада нечоғли ишлар амалга оширилиши белгиланди - булар ҳақида бехабар қолиб кетаверардик.

Терма жамоаларнинг ҳисобот-йиғилишига нима сабабдан ОАВ вакиллари чақирилмайди? Нима сабабдан миллионлар ўйинига бағишланган, терма жамоа ўйинлари таҳлил қилинадиган йиғилишлар «ёпиқ эшиклар» ортида ўтади? Ёки бундай йиғилишларда мухлислар билиши керак бўлмаган маълумотлар ҳам айтиб ўтиладими?

Хабарда айтилишича, ҳисобот йиғилишида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов Қатар ва БААда ташкил этилган йиғин ва ўртоқлик учрашувлари борасида ҳисобот топширган. Шунингдек, ушбу ўртоқлик ўйинларидан кейин жамоа асосини ташкил этадиган футболчилар танлангани айтиб ўтилган. Савол туғилади: шу вақтга қадар бундай футболчилар аниқ эмасмиди? Австралияда ўтадиган Осиё кубоги бошланишига 2 ойча вақт қолганида, жамоа асосини аниқлаш бироз кеч эмасми? Тўғри, Миржалол Қосимов бир қатор йиғинлар орқали кўплаб ёшларни синовдан ўтказди. Мураббийнинг ўзи айтганидек, «терма жамоага янги қон» керак эди. Аммо Осиё кубогида буткул янгиланган Ўзбекистон миллий жамоасини кўришимизга ҳеч ким ишонмайди. Сабаби, асосан олий лигамизда тўп сурадиган ёш футболчиларнинг терма жамоадаги ўйинларини барчамиз кўрдик. Ҳеч кимнинг иқтидори ва маҳоратини камситмаган ҳолда айтиш керакки, бу ёшлар ҳозирча терма ўйинига туб бурилиш олиб кирадиган ҳолатда эмаслар. Уларнинг аксариятини ўзимиз «кўтар-кўтар» қилиб юборганмиз. Айтайлик, ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аҳмаджон Мусаев шогирдларига қарши майдонга тушган Франция термаси ярим ҳимоячиси Поль Погба бугунга келиб, миллий жамоасининг ишонган футболчисига айланиб улгурди. Бизда борми шундай футболчи? Йўқ.

Доха ва Дубайдаги ўйинларда бир нарса ойдинлашди: миллий жамоамиз бугунги кунда легионерларсиз анча кучсизланиб қолар экан. Миржалол Қосимов терма жамоа ўзагини танлаб олганини айтганида, балки шуни назарда тутгандир? Яъни баъзи мухлислар таъбири билан айтганда, ўша Жепаров, Кападзе каби легионерларни ҳали «нафақа»га чиқариш эрта эканини аниқлаб олгандир. Аслида ҳам шундай. Энг қўрқинчлиси нима, биласизми? Шу легионерлар терма жамоа билан хайрлашгач, нима бўлади? Ахир уларнинг ортидан чет элга ўйнаш учун кетаётган ёшлар ҳозирча чиқмаяпти.

Шунингдек, хабарда Ўзбекистон U-22 термаси бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ҳам ўз ҳисоботини топширгани қайд этилган. Ўз ўрнида бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак. Шуҳрат Мақсудов U-22 жамоасига бош мураббий бўлиб, битта мусобақада қатнашиб келди ҳамки, у билан матбуот анжумани ташкил қилингани йўқ. Фақатгина федерация­нинг расмий сайтидаги шундай хабарлар орқали Мақсудовнинг ҳисоботлари ва режалари билан танишиб боряпмиз. Битта матбуот анжумани ташкил қилиш қийинми? Ёки мураббийларимизнинг вақтлари шунчалик тиғизми? Ҳар ҳолда, мухлислар ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоамизда рўй бераётган янгиликларга қизиқишлари табиий. Расмий маълумотлар ўз йўлига. Аммо мураббийлар билан жонли мулоқот ҳам ташкил этиш керак. Чунки футбол биринчи ўринда мухлислар учун ўйналади. Бу бир корхона эмаски, хориж сафарига бориб келиб, фақатгина раҳбарга ҳисобот топшириб, ишни давом эттираверадиган... Футбол жамоатчилиги олиб борилаётган ишлардан хабардор бўлиш баробарида ушбу жараёнда бевосита иштирок этиши зарур. Яъни мухлисларнинг таклиф ва мулоҳазалари маълум даражада инобатга олиниши керак.

Мана, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 термаси Осиё чемпионатида қатнашиб қайтди. Бу мураббий билан ҳам ҳеч қандай матбуот анжумани ташкил қилинмади. Тўғри, асосий вазифа бажарилди. Аммо ярим финалда шармандали ҳисобда учралган мағлубиятнинг асл сабаблари нимада? Қайси жойларда хатога йўл қўйилди? Бу хатоларни такрорламаслик учун қандай хулосаларга келинди? Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, КХДР термасига қарши кечган ярим финалда футболчиларимиздаги ортиқча хотиржамлик йирик ҳисобли мағлубиятга сабаб бўлибди. Хўп, бунга ким айбдор? Ахир Ҳайдаровнинг ўзи Таиландга қарши ўйиндан кейин бор-йўғи дастлабки вазифа бажарилгани, асосий мақсад финалга чиқиб, чемпионликка эришиш эканини айтганди. Демак, бу гаплар футболчиларга яхши сингдирилмаган. Бундан ташқари, матбуот анжумани ташкил қилинганида, бош мураббийга бошқа саволларимиз ҳам кўп эди. Масалан, ҳар бир ўйинда кўплаб қулай вазиятларни кўкка совурган Аслиддин Абдиев нима сабабдан ярим финалда ҳам асосий таркибда майдонга туширилди? Биз - мухлис ва журналистлар футболчида  кўролмаган қайси жиҳатни мураббий пайқаган экан? Бу қарори хато эканлигини Ҳайдаровнинг ўзи ҳам тушуниб, Абдиевни танаффусда алмаштирганди.

Баъзи гап-сўзларга қараганда, Терма жамоалар маркази мураббийларга журналистлардан «узоқроқ юриш» ҳақида кўрсатма берган эмиш. Албатта, бу миш-миш. Аммо ТЖМ нима сабабдан мураббийлар ва журналистлар ўртасида бевосита мулоқот уюштиришга имконият яратиб бермаётгани ҳанузгача номаълум. Балки ТЖМ журналистларнинг истакларидан бехабардир (аслида матбуот анжумани ташкил қилиниши журналистлардан кўра, мутасаддиларга кўпроқ фойдали: амалга оширилаётган ишлар тарғиботида ОАВ ўрни беқиёс). Агар ТЖМ бизни эшитмаётган бўлса, уни алоқага чақирамиз: «Марказ! Марказ! Мен мухбирман! Мен мухбирман!»

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:46, 14.11.2014.
Ўқилди: 9369 марта.
Фикрлар: 91 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.