Сан-Марино терма жамоаси мамлакат футболи тарихида дастлабки очкони қўлга киритди. Жамоа Евро-2016 саралаш босқичи доирасида ўз майдонида Эстонияни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Сан-Марино 1990 йилда ФИФА тасарруфи остида илк ўйинни ўтказган бўлиб, кечаги натижа терма жамоа тарихида энг яхши натижага айланди.