«Атлетико» президенти Энрике Сересо мавсум якунланганидан кейин клуб бош мураббийи Диего Симеоне жамоани тарк этиб, «Манчестер Сити»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни инкор қилди.
«Буларнинг барчаси миш-миш. Бундай миш-мишлар бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Диего жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда. У яхши инсон. Диего биз билан ишлашда давом этишни истайди», – дейди Сересо.