Туриннинг "Ювентус" клуби Бавария ярим ҳимоячиси Жердан Шачирини сотиб олиш фикридан қайтмаган.
Швейцария терма жамоаси сафида ўзини кўрсатаётганига қарамай, Мюнхеннинг "Бавария" клубида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчини туринликлар қишда ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.
Аммо, Ювентус Бавария футболчи учун талаб қилаётган 23 млн еврони беришга тайёр эмас ва қишгача футболчининг нархини бироз туширишга ҳаракат қилади. Боиси, швейцариялик футболчининг амалдаги шартноаси 2016 йилда якунига етади ва Бавария футболчини арзонроқ нархга қўйиб юбориши мумкин. Қолаверса, Шачирининг ўзи ҳам жамоани тарк этишни истаётганини бир неча бор айтиб ўтган.