Туриннинг "Ювентус" клуби ўз ҳужумчиси Себастьян Джовинкони "Тоттенҳэм" ярим ҳимоячиси Эрик Ламелага алмаштиришни режалаштирмоқда.
27 ёшли италиялик ҳужумчининг шартномаси мавсум тугагач якунига етади. Шу боис, туринликлар Джовинкони қишда бошқа жамоага кўчиб ўтишига қаршилик билдирмаслиги мумкин. "Ювентус" эса футболчини "Тоттенҳэм"га ўтишга кўндирмоқчи ва эвазига "Тоттенҳэм"дан Ламелани ўз сафига қўшимб олмоқчи.
Маълумот ўрнида, Эрик Ламелага "Ювентус"дан ташқари "Интер" ва "Рома" клублари ҳам даъвогар бўлиб туришибди.
Джовинкога эса "Наполи" ва "Торино" клублари қизиқиш билдиришган.