Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўз ҳужумчиси Стеван Йоветични бошқа клубга сотишга қарши эмас.
Англия Премьер-Лигасида ўзини кўрсата олмаган черногориялик ҳужумчи қишда Италияга, аниқроғи ўзининг собиқ жамоаси Фиорентинага қайтиши таҳмин қилинмоқда.
Йоветични ўз жамоасида кўриш учун "Фиорентина"дан ташқари "Ювентус" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Сити Йоветични сотган тақдирда уни 20 млн евродан кам нархга сотмоқчи эмас. Шунинг учун ҳам, Италия клублари уни фақат ижарага олишлари ҳам мумкин.