Кўп бора фаолиятини Каталонияда якунлаш истаги борлигини таъкидлаб келган "Барселона" ҳужумчиси Леонел Месси охирги интервьюларидан бирида "кўк-анорранглилар"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Мен бугун яшайман. Мавсумни яхши ўтказиб, "Барселона" билан ўзимиз хоҳлаган совринларни ютиш ҳақида ўйлаяпман, бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас, кейин нима бўлишини эса, кўрамиз. Футбол бошдан оёқ бутунлай ўзгариб бормоқда. Фаолиятимнинг охирига қадар "Барселона"да қолишни исташим ҳақида ҳар доим гапириб келган бўлсам ҳам, баъзи ҳолларда бу мен истагандек бўлмаяпти.
Мен кўп бор айтардим. Агар фақат ўзимга қолса, бу ерда бутун умр қолган бўлардим. Лекин футбол шу қадар ўзгариб кетмоқдаки... Бунда жуда кўп нарсалар содир бўлмоқда. Келажак ҳақида гапириш жуда қийин, айниқса ҳозир "Барселона"да нималар бўлаётганини ҳисобга олсак", - дея Мессидан иқтибос келтирмоқда аргентин нашрлари.