Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтаётган пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида пляж футболи бўйича гуруҳ босқичи якунига етди. "С" гуруҳида иштирок этаётган Хитой ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро дуранг ўйнашди — 5:5.
Натижада ушбу гуруҳда Хитой (4 очко) ва Ўзбекистон (3 очко) терма жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Аҳад Юсупов шогирдлари чорак финалда "D" гуруҳи ғолиби БААга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин эртага, 19 ноябрь куни 09:00 (Тошкент вақти билан)да бошланади.
Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари. Пляж футбол, чорак финал жуфтликлари
09:00. БАА - Ўзбекистон
10:15. Хитой - Япония
11:30. Уммон - Вьетнам
12:45. Таиланд - Эрон