Кириш Регистрация

"Реал" Хедира билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ярим ҳимоячиси Сами Хедира билан шартнома узайтирилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Италиялик мураббий Хедирани жамоа учун муҳим ўйинчи эканини таъкидлади.

"Клубимиз Хедира билан шартномани узайтиришни истайди. Биз Хедирани жамоамиз учун муҳим ўйинчи деб ҳисоблаймиз. У профессионал ва ўз ишига муносиб баҳо берадиган ўйинчи", - дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида якунига етади. Шу боис, бир қатор Европа клублари қишда германиялик футболчи билан шартнома тузишни мўлжаллаб туришибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:40, 20.11.2014.
Ўқилди: 2740 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.