«Реал» ярим ҳимоячиси Сами Хедира мадридликлар билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Унинг "Реал" билан шартномаси мавсум сўнгида якунига етади.
Cadena Ser радиостанцияси тарқатган маълумотга кўра, Германия терма жамоасининг 27 ёшли футболчиси келаси йил ёзда «Бавария»га эркин агент сифатида ўтади.
Мюнхенликлар сафида Хедиранинг маоши юқори бўлиши таъкидланмоқда.