Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Филиппо Индзаги: «Кўрасиз, декабрда пешқадамлардан бирига айланамиз!»

Баҳо:
+ | -

“Милан” нафақат Италиянинг, балки дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Боиси, ушбу жамоада дунёнинг бир қатор юлдузлари тўп суришган ва тўп суришмоқда. Шак-шубҳасиз, “Милан” жамоасининг ашаддий мухлислари ўша юлдузлар орасида Филиппи Индзагини алоҳида ҳурмат қилишади. Шу боисдан бу юлдузнинг жамоага бош мураббий этиб тайинланиши кўпчиликни қувонтиргани табиий. Фақат бир масала қоронғи, хўш, Индзаги “Милан”ни ўзи ўйнагандаги даражага чиқара оладими? Қуйида бош мураббийнинг ана шу ҳақдаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“ҲАММАСИ МУРАББИЙГА БОҒЛИҚ”
«Мақсадимиз — биз учун рўё эмас. Ниятимизга эришиш учун нима керак бўлса, бу клубда етарлича. Биз тўғри йўлдамиз, токи “Милан” олдинги ҳолатига қайтунча сабр қиламиз, шунга интиламиз, ахир бу нафақат бизнинг, балки жамоа мухлисларининг ҳам орзуси. Голлар ҳужумчининг вазифаси, бизнинг жамоада гол урадиган футболчилар жуда кўп. Масалан, Хонда — ажойиб ҳужумчи, кўплаб голлар уради. Шунингдек, мен Торрес ва Паццинини ҳам бемалол иқтидорли футболчилар сафига қўша оламан. Торрес ҳар доим рақиб дарвозабонларини ранжитиб келган, мен у юқори формада ўйнашда давом этишига ишонаман. Ўйлашимча, жамоанинг ғалаба қозониши кўпроқ менга боғлиқ. Масалан, мен “Палермо”га қарши кечган матчда ўйинни кўра билишда хатога йўл қўйдим. “Сампдория” билан бўлган ўйинда эса тўғри тактика танладим”.

“ҲАММАСИНИ БОШИДАН БОШЛАШ КЕРАК”
«Мен жамоанинг ҳолатини, кучини ўрганяпман. Мураббийлар штатини ҳар куни бир масала — мухлисларни қувонтирадиган даражадаги ажойиб ўйинни намойиш этиш, жамоани шу даражага кўтариш ўйлантиради. «Милан» ва «Интер» ҳар доим ўзгача ўйин услуби ва, албатта, шонли клуб сифатида ажралиб туришган, Бу жамоалар турли даврларни бошдан кечиришган. Бироқ нима бўлганда ҳам, ҳаммасини бошидан бошлаш вақти етди. Миланнинг иккала клуби ҳам оз вақт ичида олдинги даражасига қайта олишига ишонаман. Айниқса, “Милан” бунга қодир».

“БИЗГА ЎРТАМИЁНА НАТИЖАЛАР КЕРАК ЭМАС”
«Мени жамоанинг ички ҳолати ажаблантирди. Клубни жуда оғир мавсум ўтказганди. Шунинг учун мен жамоани руҳий муаммолар билан қабул қилиб оламан деб ўйлагандим. Аммо биринчи кунданоқ футболчилар кейинги ўйин ҳақида ўйлай бошлашди, улар тинимсиз шуғулланишарди, ваҳоланки, мен уларга ҳеч қандай танбеҳ бермагандим. Мавсум бошида футболчиларда ёмон кайфият, тушкунлик, умуман, бош мураббийни ташвишга соладиган бирорта нохуш ҳолат сезилмади. Бу эса жамоанинг келажаги учун фундамент бўлиб хизмат қилиши тайин эди. Аммо мен кўриб турибман, мухлисларимиз норози. Албатта, улар ҳақ, чунки “Милан” ўртамиёна жамоа эмас, у оддий натижаларга кўникмаган».

“МУРАББИЙ ИНТИЛУВЧАН БЎЛИШГА МАЖБУР”
«Жамоанинг бутун таркиби максимал ўйин кўрсатиб, керакли натижани қайд этишга масъул. Бу, айниқса, ёш футболчиларимиз: Эль-Шаарави ва Де Шильо учун керак. Ўйлайманки, улар ҳали “Милан”да порлашади. Ўйлашимча, мураббий ғайратли, интилувчан бўлиши керак. Мен ҳар доим бутун мураббийлар штаби билан жон куйдириб ишлаш кераклиги ҳақида ўйлайман. Чунки мен кўриб турибман, болалар менга эргашишяпти, тўхтасам, ўйнашмаяпти ва бу ёмон ҳолат. Мен ишлашни, “Милан”да узоқ муддат қолишни истайман. Бу менинг бирдан-бир истагим».

“БИЗ ТИНИМСИЗ ИШЛАЯПМИЗ”
«Вақтни жуда тез ўтиб бормоқда, уни тўхтатиб бўлмайди. Мен айни дамда Европанинг кучли йигирма нафар футболчиси билан ишлаяпман, бошқа ҳеч вақт бундай бўлмайди. Ҳозир ғалабалар сари қадам ташлайдиган пайт. “Милан” ҳали ғалабали онларига қайтади, биз бунинг учун бел боғлаганмиз, тинимсиз ишлаяпмиз. Бир нарсани тўғри тушунинг, уч ой ичида олдинги даражага қайтиш мумкин эмас. Қолаверса, ҳамма муаммоларни бир вақтнинг ўзида ҳал қилиб бўлмайди».

“ҲИМОЯДА МУАММОЛАР БОР”
«Биз ўйин сифатини яхшилашимиз керак. Масалан, ҳужумларимиз яхши, аммо ҳимояда етарлича камчиликлар кўзга ташланяпти. Тинимсиз ишлаш эса бу муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Жамоа қачонки ҳимояда бирдам ҳаракат қилса, ҳаммаси осон кечади, бироқ бу масалани бир кунда ҳал этиб бўлмайди».

“ЭНДИ ҲИССИЁТЛАРГА БЕРИЛМАЙМАН”
«Футболчилик кезларимда биринчи дербида бош билан гол ургандим. Бу фантастик ҳис-туйғулар бахш этганди, чунки дерби бошқа ўйинлардан фарқ қилади. Аммо мураббий бўлганимдан кейин ҳиссиётларимни жиловлашни ўргандим, чунки мураббий футболчиларга кўп гапирмаслиги, шогирдлари олдида жиддийлигини сақлаб қолиши керак».

“КЛУБ РАМЗИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ КЕРАК”
«Жамоа ҳар бир ўйинга алоҳида масъулият билан ёндашиши лозим. Ҳар бир футболчи ҳар бир ўйинда ҳужумкор ўйин кўрсатиши, жамоа профессионал характер намойиш этиши, футболчилар клуб рамзини яхши кўришлари керак. Ана шунда керакли натижага эришса бўлади».

“ЭГНИМИЗДАГИ ЛИБОСНИ ҲУРМАТ ҚИЛАМИЗ”
«Торрес жароҳатидан тўлиқ қутулса, ҳаммаси жойига тушади. У ҳозирча 100 фоиз тайёр эмас. Ҳар куни ўз устида ишлаяпти. Умид қиламанки, у яна олдинги Торресга айланади ва голлар ура бошлайди».

«Гарчи турнир жадвали жамоанинг кучи қанчалик эканлигини кўрсатиб турса ҳам, мен унга камдан-кам қарайман. Режамиз бўйича декабрь ўрталарига келиб, ҳаммаси изига тушиши ва биз пешқадамлардан бирига айланишимиз керак».

«Сан-Сиро» олдинги шуҳратини қайтариши, бунинг учун эса биз юқори натижаларни қайд этишимиз талаб этилади. Ахир эгнимиздаги либоснинг ҳам ҳурмати».

“МИЛАН”НИНГ ФЕРГЮСОНИ БЎЛМОҚЧИМАН!”
«Мен бир неча бор айтиб ўтганман, мураббий ўйиндан олдин шунчаки ишламаслиги керак. Мен футболчилар билан холис ва ҳаққоний ишлайман, керак бўлса, жисмоний қийинчиликларга бардош беришларини талаб қиламан. Ўйлайманки, улар мени тўғри тушунишади. Клуб президенти сўнгги ташрифи чоғида менга яна йигирма йил ишлаш имконини беришини айтди. Мақсадим — “Милан”нинг Сер Алекс Фергюсонига айланиш, жамоани олдинги “Манчестер Юнайтед” каби кучли қилиш. Бу либос ва бу клуб менга қийин вазиятдларда ёрдам берган. Мен шу ерни яхши кўраман, клубимда узоқ муддат ишлаш имконияти — ҳақиқий бахт, ширин тушнинг рўёби».

Интернет материаллари асосида Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:59, 20.11.2014.
Ўқилди: 3606 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.