Кириш Регистрация

Иван Ракитич: «Месси «Барселона» олдидаги мажбуриятларини бажариши керак»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ОАВга берган интервьюсида ҳужумчи Лионель Месси жамоа таркибида ўйнашда давом этишини исташини таъкидлади.

26 ёшли ярим ҳимоячининг фикрича, Месси уникал футболчи ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» раҳбарияти 2016 йилги президентлик сайловида ғолиб чиқиш учун аргентиналик футболчини жамоада ушлаб туриб, ундан кейин уни қимматроқ нархга сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мессининг ўзи ҳам фаолиятининг охиригача каталонияликлар сафида қолиш нияти борлигини таъкидлаш билан бирга, клубдан кетиши мумкинлигига ҳам ишора қилиб ўтди.

"Месси – энг зўр ўйинчи. У уникал футболчи. Бундай ўйинчини бошқа жойда учратмаганман. Ўзининг тақдирини ўзи ҳал қилиши керак. Унинг жамоадоши сифатида Мессига айтишим мумкин: у "Барселона"да қолиши керак. Ҳаттоки мен ойда ўйнаганимда ҳам, у бизнинг сафимизга қўшилишини истардим. Унинг жамоамиз билан амалдаги шартномаси бор. У ўз вазифасини бажариб, узоқ вақт биз билан қолишини истардим. Бу нафақат мен учун, балки "Барселона"да ўйнаб кетган барчага тегишли", - дейди Ракитич.

Манба: www.futbik24.com
Киритилди: 18:40, 20.11.2014.
Ўқилди: 3544 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.