"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста Каталония клубининг умумий машғулотларига қўшилди. Ёдингизда бўлса, у 25 октябрь куни Примеранинг 9-турида "Реал"га қарши учрашувда оёғидан жароҳат олган эди.
Шифокорлар Иньестага майдонга тушишга ҳали рухсат бермаган эдилар, аммо, аввалроқ хабар қилинганидек, у "Севилья" билан ўйингача тикланишга улгуриши керак. Ушбу учрашув Ла-лиганинг 12-туридан ўрин олган бўлиб, 22 ноябрь куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.